Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг иккинчи дарвозабони Андрей Лунин ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Реал» таркибида майдонга тушишга муносиб футболчилар кўп. Бизда асосий таркибда ўйнашга лойиқ 15-16 нафар футболчи бор.
Лунин ҳам майдонга тушишга муносиб ва мен ҳазиллашаётганим йўқ. У ҳар куни дунёнинг энг яхши дарвозабони билан бирга машғулотларда жуда қаттиқ меҳнат қилади. Шу билан бирга, доимо ижобий кайфиятни сақлаб қолади, аммо ўйнаш учун имконият олмаяпти.
Мен эса уларнинг иккаласини бир вақтнинг ўзида майдонга тушира олмайман», — дея Моуриньюнинг сўзларини келтиради Madrid Xtra.
Жорий мавсумда «Реал»нинг асосий дарвозабони Тибо Куртуа барча мусобақалар доирасида 10 та учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 12 та тўп ўтказиб юборди. Бельгиялик посбон иккита ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.
Андрей Лунин эса 2026/2027 йилги мавсумда ҳозирча бирорта ҳам расмий учрашувда майдонга тушмаган.













