«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Флориан Виртц Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида «Брентфорд»га қарши ўтказилган учрашувда битта голли узатмани амалга оширди. Мазкур баҳс мерсисайдликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Шунингдек, 23 ёшли германиялик футболчи Англия Премьер-лигасида сўнгги беш йил ичида бир учрашув давомида очиқ ўйиндан 9 та голли вазият яратган илк футболчига айланди.
Бунга қадар бундай натижа 2021 йилда қайд этилган эди. Ўшанда «Ливерпуль»нинг сенегаллик қанот ҳужумчиси Садио Мане «Бёрнли»га қарши учрашувда очиқ ўйиндан 9 та голли вазият яратишга муваффақ бўлган.













