«Барселона» қанот ҳужумчиси Ламин Ямал Испания Ла Лигаси доирасида «Бетис»га қарши ўтказилган учрашувда битта гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди. Мазкур баҳс каталонияликларнинг 5:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
19 ёшли Испания терма жамоаси футболчиси жорий мавсумда барча мусобақаларни ҳисобга олганда 10 та голли узатмага эришган Европанинг топ-5 чемпионати вакиллари орасида биринчи бўлди.
Шунингдек, Ямал Европанинг етакчи бешта чемпионатида тўп сураётган футболчилар ўртасида «гол+пас» тизими бўйича ҳам пешқадамлик қилмоқда.
Испаниялик иқтидорли футболчи жорий мавсумда 9 та гол ва 10 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. Шу тариқа, у «гол+пас» тизими бўйича жами 19 очко тўплаган.













