«Интер Майами» ҳужумчиси Луис Суарес АҚШ Олий футбол лигаси (МЛС) доирасида «Атланта»га қарши ўтказилган учрашувда иккита голли узатмани амалга оширди. Мазкур баҳс майамиликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
39 ёшли уругвайлик футболчи шу тариқа МЛСдаги кетма-кет учинчи учрашувида самарали ҳаракат қайд этди.
Суарес сўнгги учта ўйин давомида иккита гол уриб, тўртта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Тажрибали ҳужумчи жорий мавсумда МЛС доирасида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, 15 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди.













