Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Майкл Кэррик ва Бруну Фернандеш «Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши мумкин — indykaila

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти бош мураббий Майкл Кэррикни муносиб ўринбосар топилганидан сўнг лавозимидан озод этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда indykaila ижтимоий тармоқлардаги X саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, «Борнмут» ва «Фулҳэм» 45 ёшли мутахассисни келажакдаги бош мураббий сифатида кўрмоқда.

Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» сардори Бруну Фернандеш ҳам ёзда жамоани тарк этиши кутилмоқда. 32 ёшли португалиялик ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси шу вақтда якунига етади.

Кэррик 2026 йил январидан буён «қизил иблислар»ни бошқариб келмоқда. Англия Премьер-лигасининг дастлабки олти туридан кейин манкунианликлар олти очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 14-поғонасини эгаллаб турибди.

Бруну Фернандеш 2020 йил январидан бери «Манчестер Юнайтед» шарафини ҳимоя қилмоқда. У шу вақт давомида барча мусобақаларда 336 та учрашувда майдонга тушиб, 111 та гол ва 109 та голли узатмани ўз ҳисобга ёздирган.

Манба: championat.com
Киритилди: 14:43, 18.10.2026.
Ўқилди: 1060 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик