Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Де Дзерби «Тоттенхэм» нега Испанияда йиғин ўтказганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоанинг Испаниянинг Марбелья шаҳрида ўтказган ўқув-машғулот йиғинидан кўзланган асосий мақсадни тушунтирди.

Италиялик мутахассиснинг таъкидлашича, мазкур йиғин футболчилар ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва жамоадаги ҳамжиҳатликни оширишга хизмат қилган. Унинг фикрича, «Тоттенхэм» натижаларини яхшилаши ва янада аҳил жамоага айланиши зарур.

«Ҳа, биз жуда яхши ишладик. Тўғриси, ўз базамизда ҳам машғулотларни яхши ўтказаётган эдик.

Аммо ўсиш ва ривожланиш керак бўлган пайтда барча имкониятлардан фойдаланиш лозим. Менимча, биз ўйин сифатини эмас, айнан натижаларимизни яхшилашимиз керак.

Шунинг учун жамоа сифатида янада кучлироқ ва яхшироқ бўлишнинг ҳар қандай йўлини излашимиз зарур», — деди Де Дзерби «Ковентри»га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида.

«Футболчилар биргаликда вақт ўтказишмоқда, кўп мулоқот қилишмоқда. Бундан мақсад шунчаки асосий таркибда майдонга тушадиган футболчилар гуруҳини эмас, балки ундан ҳам мустаҳкамроқ жамоани шакллантиришдир.

Мен футболда ҳақиқий жамоа, футболчилар ўртасидаги яхши муносабатлар ва ўзаро тушуниш жуда муҳим эканига ишонаман.

Биз майдондаги шерикларимизни яхши билишимиз, бир-биримизни тушунишимиз керак», — дея қўшимча қилди италиялик мураббий.

Айни пайтда «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасида 3 очко билан қуйи лигага тушиб кетиш хавфи мавжуд бўлган ҳудудда жойлашган.

«Ковентри» эса 6 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоалар ўртасидаги учрашув 19 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:20, 18.10.2026.
Ўқилди: 531 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик