Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

«Вильярреал»га қарши ўйин олдидан «Ливерпуль»да жиддий муаммолар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Ливерпуль» Англия Премьер-лигаси доирасида «Брентфорд» устидан қозонилган 2:1 ҳисобидаги ғалабадан сўнг жиддий кадрлар муаммосига дуч келиши мумкин.

Мерсисайдликларнинг икки футболчиси — Доминик Собослаи ва Жереми Фримпонг мазкур учрашувда жароҳат олиб, майдонни муддатидан аввал тарк этишга мажбур бўлди.

Журналист Льюис Стилнинг хабар беришича, ҳар икки футболчи ҳам яқин 24 соат ичида жароҳатининг қай даражада жиддий эканини аниқлаш мақсадида тиббий текширувдан ўтказилади.

Собослаи биринчи бўлимда соннинг орқа қисмидаги аввалги жароҳати қайта безовта қилгани сабабли алмаштирилди.

Фримпонг эса танаффусда захирадан майдонга тушган бўлса-да, кўп ўтмай оқсаган ҳолда ўйинни тарк этишга мажбур бўлди.

«Ливерпуль» бош мураббийи Андони Ираола ҳар икки футболчининг жароҳати уларни маълум муддатга сафдан чиқариши мумкинлигини тасдиқлади.

Айниқса, Собослаининг ҳолати мураббийлар штабида хавотир уйғотмоқда. Чунки венгриялик ярим ҳимоячи айнан шу жароҳатидан яқиндагина тикланиб, майдонга қайтган эди.

Тиббий текширув натижалари футболчиларнинг жароҳати қанчалик жиддий экани ва улар қачон сафга қайтиши мумкинлигига ойдинлик киритади.

Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль»ни олдинда муҳим учрашувлар кутмоқда. Хусусан, мерсисайдликлар сешанба куни Чемпионлар лигаси доирасида Испаниянинг «Вильярреал» клубига қарши майдонга тушади.

Собослаи ва Фримпонгнинг мазкур баҳсда иштирок этиш-этмаслиги тиббий текширув натижаларига боғлиқ бўлади.

Киритилди: 18:55, 18.10.2026.
Ўқилди: 917 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик