Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид - Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сафарда «Лидс» билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигасининг 7-тури доирасида «Лидс» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. Учрашув 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Биринчи бўлимда меҳмонлар ҳужумчиси Брайан Мбеумо ҳисобни очиб, «Манчестер Юнайтед»ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда эса «Лидс» ҳужумчиси Доминик Калверт-Льюин жавоб голини киритиб, мувозанатни тиклади.

Шу тариқа, жамоалар бир очкодан бўлишиб олишди.

Мазкур натижадан сўнг «Манчестер Юнайтед» ҳисобидаги очколар сони 7 тага етди. Манкунианликлар Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

«Лидс» эса 10 очко билан еттинчи поғонадан жой олган.

АПЛнинг 8-турида «Манчестер Юнайтед» «Борнмут»га қарши майдонга тушади. «Лидс» эса «Сандерленд» билан куч синашади.

Ҳар икки учрашув 25 октябрь куни бўлиб ўтади.

Англия чемпионати. Премьер-лига. 7-тур.

18 октябрь, 18:00. «Элланд Роуд» (Лидс)

«Лидс» — «Манчестер Юнайтед» — 1:1

Голлар: Мбеумо, 35 (0:1), Калверт-Льюин, 51 (1:1).

«Лидс» таркиби: Траффорд, Мухаремович, Эльведи, Жастин, Гудмундссон, Танака (Лонгстафф, 81), Ампаду, Богл, Окафор (Нмеча, 74), Штах, Калверт-Льюин.

«Манчестер Юнайтед» таркиби: Ламменс, Далот, Мартинес (Мазрауи, 46), Магуайр, Йоро, Балеба (Маунт, 74), Сантос, Бруну Фернандеш, Тилеманс (Кунья, 84), Диалло, Мбеумо.

Сариқ карточкалар: Гудмундссон (19), Ампаду (90) — Бруну Фернандеш (17), Сантос (90).

 

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:34, 18.10.2026.
Ўқилди: 513 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик