Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

FIFA Испания терма жамоасини мусулмонларни камситувчи ҳайқириқлар учун жазолади

Баҳо:
+2 | -

FIFA Испания терма жамоасини март ойида Мисрга қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида мухлислар томонидан янграган диний камситишга қаратилган ҳайқириқлар сабаб 20 минг доллар миқдорида жаримага тортди. Шунингдек, жамоанинг навбатдаги ўртоқлик ўйинида стадион трибуналари қисман ёпиладиган бўлди.

Мазкур ҳолат Барселона яқинидаги “РCДЕ” стадионида (“Эспанёл” клуби стадиони) юз берган. Ўйин давомида баъзи испан мухлислари “Ким сакрамаса, ўша мусулмон” дея ҳайқиришган. Бу ҳолат иккинчи марта такрорлангач, стадион сухандони огоҳлантириш берган. Кейинчалик стадион экранларида камситувчи ҳаракатларга қарши хабар намойиш этилган.

Испания терма жамоасининг мусулмон футболчиси Ламин Ямал бу ҳолатни кескин қоралаб, уни мутлақо ҳурматсизлик ва чидаб бўлмас ҳолат деб баҳолаган ҳамда айбдорларни “жоҳил ва ирқчилар” деб атаган эди.

Ҳолат юзасидан Испания полицияси ҳамда FIFA интизомий қўмитаси томонидан тергов ишлари бошланган эди. Испания футбол федерацияси (RFEF) ҳимоя далили сифатида “мусулмон” сўзи ҳақорат эмаслигини иддао қилиб, вазиятни камситиш ва ирқчиликни қораловчи 15-модда эмас, балки сиёсий ҳамда диний хабарларни тартибга солувчи 17-модда доирасида кўриб чиқишни сўраган.

Бироқ FIFA бу важни қатъиян рад этди. Ташкилот қоидада очиқдан очиқ ҳақорат сўзлари ишлатилиши шарт эмаслиги, ибора маълум бир контекстда камситиш ёки масхара қилиш мақсадида айтилса ҳам ирқчилик ҳисобланишини таъкидлади. Натижада Испания футбол федерацияси жаримага тортилди ва Испаниянинг кейинги ўртоқлик ўйинида стадион сиғимининг камида 15 фоизини ёпиш мажбурияти юклатилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:35, 18.10.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик