Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Кэррик: "Лидс"га қарши ўйин тўғри йўналишда ташланган қадам бўлди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Каррик Англия Премьер-лигаси доирасида "Лидс"га қарши ўтказилган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг жамоасининг ўйини ҳақида фикр билдирди.

Англиялик мутахассиснинг таъкидлашича, ғалаба қозонилмаганига қарамай, мазкур баҳсда "Манчестер Юнайтед" ўйинида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланган.

"Бу, шубҳасиз, тўғри йўналишда ташланган қадам бўлди. Агар жамоамизда қандайдир заиф жиҳатлар бўлса, уларнинг барчаси бугунги учрашувда намоён бўлди.

Бу мукаммал ўйин эмасди. Бизда ўта юқори даражадаги ишонч йўқ эди, аммо футболчилар барча ҳаракатларни тўғри бажаришга интилишди", — деди Каррик Sky Sports нашрига.

Шунингдек, мураббий учрашувнинг айрим дақиқаларида жамоаси ҳақиқатан ҳам яхши ўйин намойиш этганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, "Манчестер Юнайтед" футболчилари ҳимояланишда бир бутун жамоа сифатида ҳаракат қилишган.

Қайд этиш жоиз, "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабасиз серияси кетма-кет олтита учрашувга етди.

Манкунианликлар навбатдаги баҳсини Чемпионлар лигаси доирасида Италиянинг "Комо" клубига қарши сафарда ўтказади. Манбада мазкур учрашув 20 октябрга белгилангани айтилган.

Киритилди: 22:26, 18.10.2026.
Ўқилди: 421 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик