"Лидс" бош мураббийи Даниэль Фарке Англия Премьер-лигасининг 7-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўтказилган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашув ҳақида фикр билдирди.
Германиялик мутахассиснинг таъкидлашича, унинг жамоаси баҳс давомида устунлик қилган ва ғалаба қозонишга муносиб бўлган.
"Фақат бир очко қўлга киритганимиздан бироз ҳафсаламиз пир бўлди. Зарбалaримизнинг жуда кўпи дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди, аммо умуман олганда, яхши ўйин ўтказдик.
Биз бу учрашувда ғалаба қозонишимиз керак эди", — деди Фарке Sky Sports нашрига.
Шунингдек, мураббий жамоасининг сўнгги бир ойдаги ўйинлари туфайли "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳсда фаворит сифатида баҳоланганига ҳам муносабат билдирди.
"Сўнгги бир ой давомида кўрсатган ўйинларимиздан кейин бизни фаворит деб ҳисоблашганини мақтов сифатида қабул қилдик.
Биз бундай эътирофга муносиб эдик ва бу баҳолар тўғри эканини исботлашни истадик.
Учрашувда устунлик қилдик, аммо ундан фойдалана олмадик. Чунки рақиб жарима майдончаси атрофидаги ҳаракатларда бизга маҳорат етишмади", — дея қўшимча қилди мутахассис.
Қайд этиш жоиз, "Лидс" айни пайтда Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида 10 очко билан еттинчи ўринни эгаллаб турибди.
"Манчестер Юнайтед" эса 7 очко жамғарган ҳолда 13-поғонада жойлашган.













