Италия А Сериясининг 7-тури доирасида «Милан» ўз майдонида «Аталанта»ни қабул қилди. Сермаҳсул кечган учрашув мезбонларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
«Милан» сафида Гонсалу Рамуш, Адриен Рабьо ва Марио Хила гол муаллифи бўлишди. Рамуш ўз голини пенальтидан киритди.
Учрашувнинг 13-дақиқасида Кристиан Пулишич ҳам рақиб дарвозасини ишғол этган эди. Бироқ бош ҳакам видеотакрорни кўриб чиққач, офсайд сабабли мазкур голни бекор қилди.
57-дақиқада «Милан» яна бир пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритди. Аммо бу сафар Гонсалу Рамуш имкониятдан фойдалана олмади.
«Аталанта» сафида эса Жанлука Гаэтано ва Никола Крстович гол уришга муваффақ бўлишди. Улар мезбонларнинг устунлигини қисқартиришган бўлса-да, жамоасини мағлубиятдан қутқара олишмади.
Шу тариқа, «Милан» ўз майдонида муҳим уч очкони қўлга киритди.
Мазкур ғалабадан сўнг миланликлар ҳисобидаги очколар сони 15 тага етди. Жамоа Италия чемпионати турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
«Аталанта» эса 9 очко билан ўнинчи поғонада жойлашган.
Италия чемпионати. А Серия. 7-тур.
18 октябрь, 22:00. «Жузеппе Меацца» (Милан)
«Милан» — «Аталанта» — 3:2
Голлар: Рамуш, 24 — пенальтидан (1:0), Рабьо, 43 (2:0), Хила, 58 (3:0), Гаэтано, 66 (3:1), Крстович, 81 (3:2).
Амалга оширилмаган пенальти: Рамуш (57).
«Милан» таркиби: Меньян, де Винтер, Павлович, Хила (Томори, 84), Модрич (Эступиньян, 75), Муса (Лофтус-Чик, 75), Морейра, Чуквуэзе (Хатчинсон, 53), Пулишич (Яшари, 75), Рабьо, Рамуш.
«Аталанта» таркиби: Карнесекки, Колашинац (Обрич, 20), Кристенсен, Бернаскони (Дзаппакоста, 75), Белланова, Эдерсон Силва, Пашалич (Залевски, 59), Самарджич (Скамакка, 75), Роу (Гаэтано, 59), Де Кетеларе, Крстович.
Сариқ карточкалар: Рабьо (41) — Эдерсон Силва (69), Обрич (78).













