Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Гаттузо «Ювентус» устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг: «Ягона йўл — тинимсиз меҳнат»

Баҳо:
+ | -

«Лацио» бош мураббийи Женнаро Гаттузо Италия А Сериясининг 7-турида «Ювентус» устидан қозонилган йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Римликлар Туринда бўлиб ўтган учрашувда мезбонларни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, кутилмаган натижа қайд этишди.

Гаттузо тарихий ғалабадан мамнун эканини яширмади. Бироқ мутахассис жамоа муваффақиятдан кейин ҳам ўз устида ишлашни тўхтатмаслиги кераклигини таъкидлади.

«Биз бу тарихий оқшомдан қувонамиз, аммо олдинга қадам-бақадам, кунма-кун ҳаракат қилишимиз керак.

Мен ҳали футболчиларимни жуда яхши билиб улгурганим йўқ. Чунки улар билан бор-йўғи уч ойдан бери ишлаяпман.

Бизнинг олдимизда фақат битта йўл бор — тинимсиз меҳнат.

Ўзимиз истаган футболни намойиш этиш учун машғулотларда бор кучимизни беришимиз шарт. Чунки ихтиёримизда бошқа таркиб йўқ.

Агар ҳозир турнир жадвалига қараб, ўзимизни қандайдир алоҳида жамоа деб ҳисоблай бошласак, хато қилган бўламиз.

Ҳали олдимизда жуда кўп иш бор», — дея Гаттузонинг сўзларини келтиради cittaceleste.it.

Қайд этиш жоиз, «Лацио» айни пайтда Италия А Серияси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 08:52, 19.10.2026.
Ўқилди: 572 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик