Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Консейсау "Милан"дан ҳайдалишига нима сабаб бўлганини тахмин қилди

Баҳо:
+ | -

"Милан"нинг собиқ бош мураббийи Сержиу Консейсау 2025 йил ёзида клубдан кетишига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин бўлган қизиқ воқеани ошкор қилди.

Португалиялик мутахассиснинг тахминича, унинг истеъфосига клуб эгаси Жерри Кардинале юборган хабарнинг жавобсиз қолгани ҳам сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Консейсаунинг айтишича, у "Милан" билан Италия Суперкубогини қўлга киритганидан сўнг Кардиналедан табрик хабари олган. Бироқ кўплаб хабарлар орасида уни пайқамай қолган.

"Суперкубокни ютганимиздан кейин Кардинале менга хабар юборган экан. Аммо мен жавоб қайтармаганман, чунки ўша пайтда минглаб хабарлар келганди.

Орадан икки ой ўтгач, Златан менга Жерри хабар юборганини айтди.

Мен ҳайрон бўлиб, хабарни айнан менга юборганми, деб қайта сўрадим.

Ҳозир бу воқеадан жуда хижолатдаман", — дея Консейсаунинг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Сержиу Консейсау "Милан"ни 2025 йилнинг январидан июнигача, тахминан олти ой давомида бошқарган.

Киритилди: 10:19, 19.10.2026.
Ўқилди: 640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик