"Милан" бош мураббийи Рубен Аморим Италия А Сериясидаги муваффақиятли фаолияти орқали клуб тарихига кирди.
Португалиялик мутахассис шогирдлари чемпионатнинг 7-турида "Аталанта"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ушбу ғалаба Аморимга "Милан" тарихидаги ноёб натижани такрорлаш имконини берди.
Гап шундаки, 41 ёшли мураббий "россонерилар" бошқарувидаги дастлабки еттита учрашувда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамади. Унинг ҳисобида тўртта ғалаба ва учта дуранг бор.
Бунгача "Милан" тарихида фақат икки мутахассис А Сериядаги дастлабки еттита ўйинини мағлубиятсиз ўтказган эди.
1955 йилда Эктор Пуричелли учта ғалаба ва тўртта дуранг қайд этган бўлса, 1963 йилда Луис Карнилья тўртта ғалаба ва учта дурангга эришган.
Шу тариқа, Аморим клубнинг 63 йилдан бери такрорланмаган натижасини қайд этган учинчи мураббийга айланди.
"Милан" Италия чемпионатининг навбатдаги турида 25 октябрь, якшанба куни сафарда "Удинезе"га қарши майдонга тушади.













