Кириш Регистрация
18/10 00:00 Валенсия 0-0 Атлетик Бильбао
18/10 15:30 Удинезе 0-3 Лечче
18/10 17:00 Осасуна 2-0 Расинг
18/10 18:00 Борнмут 2-0 Сандерленд
18/10 18:00 Брайтон 5-0 Кристал Пэлас
18/10 18:00 Лидс 1-1 Ман. Юнайтед
18/10 18:00 Фиорентина 1-3 Комо
18/10 19:15 Сельта 2-1 Алавес
18/10 20:30 Ноттингем Форест 0-1 Арсенал
18/10 21:00 Милан 3-2 Аталанта
18/10 21:30 Малага 2-5 Реал Сосьедад
18/10 23:45 Ювентус 0-3 Лацио
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца - Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити

Де Дзерби Мэддисоннинг асосий таркибга қайтиш эҳтимоли ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" бош мураббийи Роберто Де Дзерби Англия Премьер-лигасининг 7-турида "Ковентри"га қарши ўйин олдидан Жеймс Мэддисоннинг жисмоний ҳолати ҳақида маълумот берди.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, 29 ёшли ярим ҳимоячи асосий таркибда майдонга тушишга тайёр. Бироқ унинг учрашувни дастлабки дақиқалардан бошлаши ҳали аниқ эмас.

"Мэддисон "Ковентри"га қарши ўйинда асосий таркибда майдонга тушишга тайёр. Аммо уни бошланғич таркибга киритаманми ёки йўқми, ҳозирча билмайман.

Энг яхши жисмоний ҳолатга қайтиш учун кўплаб учрашувларда иштирок этиш керак.

Шу билан бирга, шундай футболчилар борки, улар ҳатто 10–20 дақиқа ўйнаб ҳам учрашув натижасига таъсир кўрсата олади.

Жеймс ана шундай футболчилардан бири", — дея Де Дзербининг сўзларини келтиради Last Word On Spurs.

Мэддисон жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида бешта учрашувда иштирок этди. Бироқ ҳозирча гол ёки голли узатма қайд этмади.

Эътиборлиси, англиялик ярим ҳимоячи ушбу мавсумда ҳали бирор марта асосий таркибда майдонга тушмаган.

"Тоттенхэм" ва "Ковентри" ўртасидаги учрашув 19 октябрдан 20 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 11:16, 19.10.2026.
Ўқилди: 331 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛда супергол! «Брайтон» футболчиси 51 метрдан дарвозани ишғол этди (+Видео) [4959]

"Брайтон" футболчиси АПЛда сўнгги 9 йилдаги энг узоқ масофадан гол урди [2769]

Forbes дунёнинг энг кўп маош олувчи 10 нафар футболчисини эълон қилди [2404]

«Челси» «Барселона»нинг икки юлдузини бирданига сотиб олмоқчи [2378]

Расман. Эрик Гарсия 3-4 хафтага сафдан чиқди, Кунде ва Жерар Мартин эса... [2145]

Ла лига. «Реал» «Севилья»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Мбаппе дубль қайд этди (видеошарҳ) [1984]

Ван Дейк «Барселона»га ўтиши мумкин — каталонияликларнинг режаси маълум [1772]

«Брайтон» Англия чемпионатида ҳужумкор ўйини билан ҳайратга солмоқда [1645]

Туркия суперлигаси. «Истанбул Башакшеҳир» «Газиантеп»ни мағлуб этди: Элдор Шомуродовдан гол ва ассист [1644]

Моуриньо «Барселона» ўйинидаги ҳакамлик ҳақида: «Ҳайрон қолмадим» [1565]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик