Испаниялик собиқ ҳакам Итурральде Гонсалес «Реал» ва «Севилья» ўртасидаги учрашувда мадридликлар ҳимоячиси Ибраима Конате майдондан четлатилиши керак бўлганини таъкидлади.
Мутахассис «Сантьяго Бернабеу»да кечган баҳсда Конате ва «Севилья» ҳужумчиси Роберт Юр ўртасидаги тўқнашувга муносабат билдирди.
«Майдон марказида қоидабузарлик содир этилди. Агар ҳакам фолни қайд этганида, “Реал” ҳимоячиси қизил карточка олиши керак эди. Чунки Юр дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб кетаётганди.
Бундай юқори даражадаги стадионда такрорий лавҳалар сифати нега бу қадар паст? Дунёнинг энг яхши лигаси учун бу мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат. Улар 2030 йилги жаҳон чемпионатида ҳам шундай сифатдаги тасвирларни намойиш этмоқчими?» — дея Гонсалеснинг сўзларини келтиради AS нашри.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашувда «Реал» рақибини 4:1 ҳисобида мағлуб этди.













