Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Ҳамма кўришини исташмади» — собиқ ҳакам «Реал» ўйинидаги баҳсли вазият ҳақида

Баҳо:
+1 | -

Испаниянинг собиқ ҳаками Итурральде Гонсалес «Реал» ва «Севилья» ўртасидаги учрашувда Арда Гюлер иштирокида юз берган баҳсли вазиятга муносабат билдирди.

Биринчи бўлим ўрталарида мадридликлар ярим ҳимоячиси рақиб футболчисига тирсаги билан зарба берди. Бироқ туркиялик футболчи майдондан четлатилмади.

«Ўша вазиятда нимадир содир бўлгани аниқ, аммо уни тўлиқ баҳолаш учун сифатли такрорий лавҳа йўқ. Гюлер қўлини силкитгани кўринади, лекин рақибининг қаерига теккани номаълум.

Тасвир сифати жуда ёмон. Бундай ҳолатга йўл қўйиб бўлмайди. Мавжуд кадрлар асосида қизил карточка кўрсатилиши керакмиди ёки йўқми, аниқ хулоса чиқариш имконсиз.

Менимча, улар бу вазиятни ҳамма кўришини исташмаган. Яхшироқ ракурсдан олинган тасвир мавжуд эмаслигига ишонмайман», — дея Гонсалеснинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳсда «Реал» «Севилья»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Киритилди: 12:08, 19.10.2026.
Ўқилди: 776 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик