Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Гласнер: «Чемпионга фақат бир марта аниқ зарба бериш имконини бердик»

Баҳо:
+ | -

«Ноттингем Форест» бош мураббийи Оливер Гласнер Англия Премьер-лигаси доирасида «Арсенал»га қарши кечган учрашувдаги 0:1 ҳисобидаги мағлубиятга муносабат билдирди.

«Тўғриси, бугун бундай натижага лойиқ эмаслигимизни ҳамма тушуниб турибди, деб ўйлайман. Аммо яна мағлуб бўлдик ва “Сити Граунд”даги навбатдаги ўйинда ҳам гол ура олмадик.

Ҳимояда жуда юқори савияда ҳаракат қилдик. Рақибнинг зарбаси йўналишини ўзгартирди ва “Арсенал” ғалабани қўлга киритди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо чемпионларга қарши баҳсларда улардан унумли фойдаланиш шарт.

Бугун жамоамиз яхши ўйин, фидойилик, бирдамлик ва юқори иштиёқ намойиш этди. Шунга қарамай, ижобий натижага эриша олмадик.

Агар чемпион жамоага бутун ўйин давомида дарвоза томон атиги битта аниқ зарба бериш имконини яратсангиз, демак, яхши ишлагансиз. Энди учрашувни таҳлил қилишимиз, ижобий кайфиятни сақлаб, биргаликда ишлашда давом этишимиз керак. Ишонаманки, натижалар албатта келади», — дея Гласнернинг сўзларини келтиради BBC.

Эслатиб ўтамиз, «Арсенал» мазкур баҳсдаги ягона голни 80-дақиқада киритди.

Ушбу натижадан сўнг «Ноттингем Форест» 5 очко билан турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди. «Арсенал» эса 18 очко жамғарган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда.

Киритилди: 12:10, 19.10.2026.
Ўқилди: 398 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик