Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Кэррик Лисандро Мартинеснинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик Англия Премьер-лигасининг 7-турида «Лидс»га қарши ўтказилган учрашувда (1:1) Лисандро Мартинеснинг алмаштирилишига изоҳ берди.

Аргентиналик ҳимоячи биринчи бўлимдаги тўқнашувдан кейин ўйинни давом эттира олмади.

«Мартинес тўқнашувдан кейин майдонни тарк этди. Унинг жароҳати жиддий эмас, деб умид қиламиз.

Футболда ҳаммасини айрим вазиятлар ҳал қилади, голлар эса ўйин тақдирини ўзгартириши мумкин. Биринчи бўлимда танланган тактик схема бўйича яхши ҳаракат қилдик. Аммо танаффусдан кейин стандарт вазиятдан гол ўтказиб юбордик. “Ҳалл”га қарши дастлабки ўйинда ҳам шундай хатога йўл қўйгандик. Бугун бу ҳолат такрорлангани аламли.

Рақиб ҳимоямизни мунтазам ёриб ўтиб, кўплаб хавфли вазиятлар яратди, деб бўлмайди. Биз босимга бардош бериб, ажойиб жамоавий руҳ намойиш этдик. Афсуски, бу мавсумда бундай ўйинни жуда кам кўрсатяпмиз», — дея Каррикнинг сўзларини келтиради BBC.

Мазкур дурангдан сўнг «Манчестер Юнайтед» 7 очко билан АПЛ турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:11, 19.10.2026.
Ўқилди: 427 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик