«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Каррик жамоа ярим ҳимоячилари Карлос Балеба ва Андрей Сантоснинг ўйинига юқори баҳо берди.
Ҳар икки футболчи Англия Премьер-лигаси доирасида «Лидс»га қарши кечган ва 1:1 ҳисобида якунланган учрашувни асосий таркибда бошлади.
«Балеба ва Сантоснинг ярим ҳимоядаги ҳамкорлигини кўриб турибсиз. Бу биз учун нисбатан янги вариант. Иккаласи ҳам ёш, клубга энди мослашиб боришмоқда.
Менимча, улар бугун ўзларини ажойиб кўрсатишди. Чемпионлар лигасидаги аввалги учрашувда ҳам яхши ҳаракат қилишганди. Бу биз учун жуда қувонарли ҳолат», — дея Каррикнинг сўзларини келтиради Centredevils.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» 21 октябрь, чоршанба куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида Италиянинг «Комо» клубига қарши меҳмонда майдонга тушади.













