Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Райя «Арсенал»нинг кетма-кет ғалабаларига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» дарвозабони Давид Райя жамоасининг халқаро танаффусдан кейинги ўйинлари ва эришган натижалари ҳақида фикр билдирди.

Лондонликлар «Брайтон»дан учралган оғир мағлубиятдан сўнг ўзларини тиклаб, кетма-кет учта учрашувда ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.

«Биз танаффусдан кейин анча кучли бўлиб қайтдик. Айниқса, “Брайтон”дан қабул қилинган оғир мағлубиятни ҳисобга олсак, жамоамизнинг бунга қандай жавоб қайтаргани шунчаки ақлбовар қилмайдиган ҳолат.

Ҳар бир учрашувда кўрсатган ўйинимиздан жуда мамнунман. Албатта, ҳали ҳам яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор», — дея Райянинг сўзларини келтиради Arsenal Radar.

Халқаро танаффусдан кейин Микель Артета шогирдлари Англия чемпионатида «Лидс»ни 2:1, «Ноттингем Форест»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шунингдек, Чемпионлар лигасида «Лилль» устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.

Айни пайтда «Арсенал» АПЛнинг 7 туридан кейин 18 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. 21 очко жамғарган «Манчестер Сити» турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Лондонликлар навбатдаги учрашувини 21 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Бавария»га қарши Мюнхенда ўтказади.

Киритилди: 12:35, 19.10.2026.
Ўқилди: 458 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик