«Реал» ҳимоячиси Эдер Милитао узоқ муддатли жароҳатдан сўнг майдонга қайтгани муносабати билан ўз ҳиссиётлари билан ўртоқлашди.
Бразилиялик футболчи Испания чемпионатининг 9-турида «Севилья»га қарши кечган ва мадридликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувнинг 85-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
«Ушбу ўзгача оқшом учун барчангизга раҳмат! Шунча вақтлик танаффусдан кейин майдонга қайтиш ва мухлисларимиздан бундай меҳрни ҳис қилиш — унутилмас воқеа.
Худога, оиламга, рафиқамга ва бутун жамоага ушбу ажойиб ғалаба учун миннатдорчилик билдираман.
Энг аввало, доимо ёнимда бўлганингиз учун сизларга, азиз мадридистларга раҳмат! Сизлар ақлбовар қилмайдиган даражада ажойибсизлар!» — деб ёзди Милитао ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
«Реал» навбатдаги учрашувини 21 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «РБ Лейпциг»га қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 22 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













