Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Милан» «Айнтрахт»нинг собиқ спорт директори билан музокараларни жадаллаштирди

Баҳо:
+ | -

«Милан» клуби раҳбарият таркибида ўзгариш қилишни режалаштирмоқда. Италия гранди футбол йўналиши раҳбарлигига германиялик Маркус Крешени тайинлаши мумкин.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, миланликлар 46 ёшли мутахассис билан музокараларнинг якуний босқичига яқинлашган.

Креше яқинда Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубидаги спорт директори лавозимини тарк этган.

У фаолияти давомида «Лейпциг» ва «Падерборн» клубларида ҳам спорт директори сифатида ишлаган. Шунингдек, «Байер»да бош мураббий ёрдамчиси, «Падерборн»нинг иккинчи жамоасида эса бош мураббий вазифасини бажарган.

Айни пайтда «Милан» Италия А Сериясининг 7 туридан кейин 15 очко жамғариб, турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:59, 19.10.2026.
Ўқилди: 540 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик