Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Италия клублари рақобатда ортда қолмоқда» — «Ювентус» директори

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» спорт директори Фредерик Массара Италия клубларининг халқаро трансфер бозоридаги имкониятлари чекланиб бораётгани ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, А Серия вакиллари молиявий ва рақобатбардошлик жиҳатидан Европанинг бошқа етакчи чемпионатлари клубларига нисбатан мураккаброқ вазиятда қолмоқда.

«Ҳозир халқаро трансфер бозорида қийин даврни бошдан кечиряпмиз. Италия футболи учун вазият янада мураккаблашди.

Биз бошқа топ-чемпионатлар билан солиштирганда рақобатбардошлик жиҳатидан ортда қолмоқдамиз. Шу сабабли сармоя киритишда ҳар бир қарорни пухта ўйлаб қабул қилишимиз зарур.

Самарали ечимларни топиш учун янада ижодкорона ёндашишимиз, вазиятга мослаша олишимиз ва мослашувчанликни оширишимиз керак», — дея Массаранинг сўзларини келтиради Tuttomercatoweb нашри DAZN'га таяниб.

Айни пайтда «Ювентус» Италия А Серияси турнир жадвалида 11 очко билан саккизинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:15, 19.10.2026.
Ўқилди: 571 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик