Кириш Регистрация
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК 2-0 Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна 1-2 Андижон
20/10 19:00 Нефтчи 2-4 Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ 1-2 Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче 2-2 Славия
20/10 23:59 ПСЖ 4-2 Барселона
20/10 23:59 Ливерпуль 4-3 Вильярреал
20/10 23:59 Штутгарт 1-1 Атлетико
20/10 23:59 Манчестер Сити 5-1 АЕК
20/10 23:59 Наполи 4-3 Буде-Глимт
20/10 23:59 Порту 0-1 ПСВ
20/10 23:59 Рома 4-0 Слован
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Тебас: «Реал» раҳбарияти ёлғонларга ботган»

Баҳо:
+2 | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал» раҳбариятини манипуляция, ёлғон маълумот тарқатиш ва мухлисларни айрим шахсларга қарши қайрашда айблади.

Бунга Испания чемпионатининг 9-турида «Реал» ва «Севилья» ўртасидаги учрашувда (4:1) мадридлик мухлислар кўтарган баннер сабаб бўлди. Унда «Бу футбол эмас, бу Тебас ва Негрейра» деган ёзув акс этган. Тебас ва Испания ҳакамлар техник қўмитасининг собиқ вице-президенти Хосе Мария Энрикес Негрейранинг фамилиялари «Барселона» рангларига ишора сифатида кўк ва қизил ҳарфлар билан ёзилган.

Тебас ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ушбу ҳолатга муносабат билдириб, мадридликлар раҳбариятини кескин танқид қилди.

«Ҳақ эканимни тасдиқлайдиган воқеалар содир бўлиши учун атиги икки кун етарли бўлди.

16 октябрда El Debate журналисти Томас Гонсалес-Мартинни “Реал” раҳбариятининг минбари деб атагандим. Ўша куни клуб баёнот бериб, бу фикрлар ўзига алоқаси бўлмаган журналистларга тегишли эканини таъкидлади.

Мен “Реал”дан Негрейра билан қиёслаш ҳақидаги даъволарни рад этишни, шунингдек, Ла Лига ўйинлар тақвими орқали клубга зарар етказаётгани ҳақидаги айбловларни қайтариб олишни талаб қилдим.

Бундан ташқари, клуб ўйин вақтларини ўзгартириш бўйича юборган барча сўровларини ва уларнинг қанчаси қаноатлантирилганини очиқлаши керак. Бу маълумотлар “Реал”га нисбатан адолатсиз муносабат бўлаётгани ҳақидаги тасаввурни йўққа чиқаради.

18 октябрда “Реал Мадрид ТВ” яна мени танқид қилди. Мен клуб томонидан назорат қилинади деб ҳисоблайдиган мухлислар трибунасида эса “Бу футбол эмас, бу Тебас ва Негрейра” деган баннер пайдо бўлди. Энди буни ҳам клубга алоқаси бўлмаган шахснинг фикри деб тушунтиришадими?

Энг хавфли жиҳати — муайян инсонларни нишонга айлантириш. Аввалроқ менга айтилган “Реал"нинг барча мухлисларини сенга қарши қўяман, кўчага хотиржам чиқа олмайсан” деган гапни эслатгандим.

18 октябрдаги воқеалар раҳбарият билан келишмовчиликни мухлисларнинг алоҳида шахсларга нисбатан душманлигига айлантиришга уриниш ҳақидаги айбловларимни янада мустаҳкамлади.

Одамларни нишонга олиш, уларни обрўсизлантириш ва адоватни кучайтириш — ўта масъулиятсизлик. Раҳбарлар тарқатаётган хабарларининг оқибатини тушунишлари шарт.

17 октябрдаги “халқаро матбуот” ҳақидаги баёнот ҳам бунга мисол. “Реал” таянган Reuters, BBC ва L’Équipe материалларида тегишли талабнинг ташаббускори айнан мадридлик клуб экани айтилган. Ўз ташаббусининг матбуотда ёритилишини ташқи қўллаб-қувватлаш сифатида кўрсатиш — манипуляция.

“Реал” раҳбарияти манипуляция ва ёлғонларга ботган. Улар адолатсизлик ҳақидаги тасаввурни кучайтиради, бир хил айбловларни такрорлайди, муайян шахсларни нишонга олади, кейин эса бу усуллар фош этилганда ўзини жабрдийда қилиб кўрсатади.

Клуб менинг истеъфомни талаб қилишда давом этиши мумкин. Аммо 16 октябрда маълумот манбалари, айбловлар ва ўйинлар тақвими бўйича берган саволларим ҳануз жавобсиз қолмоқда.

“Реал”нинг ҳар бир кейинги ҳаракати аввал айтган фикрларимни янада яққол тасдиқламоқда», — деб ёзди Тебас.

Киритилди: 13:24, 19.10.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик