Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Диоманде: «Арда, сен энг зўрисан!»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Ян Диоманде «Севилья»га қарши ўйиндан сўнг жамоадоши Арда Гюлерга мақтов сўзларини йўллади.

Испания чемпионатининг 9-турида Жозе Моуриньо шогирдлари ўз майдонида «Севилья»ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув якунлангач, Диоманде туркиялик ярим ҳимоячига мурожаат қилди.

«Арда, сен энг зўрисан!» — дея футболчининг сўзларини келтиради инсайдер Фабрицио Романо.

Мазкур баҳсда Диоманде ва Гюлер биттадан гол урган бўлса, француз ҳужумчиси Килиан Мбаппе дубль қайд этди.

Ушбу ғалабадан кейин «Реал» Испания чемпионатининг 9 турида 21 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:34, 19.10.2026.
Ўқилди: 1168 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик