Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Ливерпуль» ва «Бавария» «Барселона» ҳимоячисига қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Мартин Европанинг бир қатор етакчи клублари эътиборини тортмоқда.

Инсайдер Экрем Конурнинг хабар беришича, 24 ёшли футболчига Англиянинг «Ливерпуль» ва Германиянинг «Бавария» клублари қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, бошқа грандлар ҳам унинг вазиятини кузатиб бормоқда.

Бироқ «Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Мартиннинг жамоадан кетишига қарши. Германиялик мутахассис ҳимоячини таркибда сақлаб қолишни истамоқда.

Каталония клуби ҳам футболчи билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида ва айни пайтда янги шартнома устида иш олиб бормоқда.

Мартиннинг «Барселона» билан амалдаги келишуви 2028 йилнинг 30 июнигача мўлжалланган.

Transfermarkt портали 24 ёшли ҳимоячининг бозор қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:39, 19.10.2026.
Ўқилди: 1237 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик