Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

Ўзбекистон ёшлари Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этишди

Баҳо:
+3 | -

Ўзбекистон ва Туркманистон ёшлар терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш учрашувининг биринчи бўлими якунланди. Ўйинда ҳозирча ҳисоб очилмади.

Учрашувда ташаббус тўлалигича Алексей Евстафеев шогирдлари томонида бўлди. Терма жамоамиз тўп назоратини (67%) ўзида ушлаб туриш билан бирга бир нечта голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов, Мақсуд Маҳмудовнинг зарбаларига аниқлик етишмади.

Туркманистон эса биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда ҳимоядаги қўпол хато (Мамазотов тўп узатиши туркман футболчисига насиб этди) эвазига гол уриш имкониятига эга бўлди. Бахтимизга ҳужумчининг жарима майдончамиз ичидаги берган зарбаси ноаниқ бўлди.

Иккинчи бўлимни кузатиб борамиз. Ўйин Қатарнинг "Ал-Касс" телеканали сайтида видеотрансляция қилинаётганини эслатиб ўтамиз. Иккинчи бўлимда матнли трансляцияни ушбу саҳифада амалга оширамиз.

Иккинчи бўлим.

50'. Элдор Шомуродов дарвозабон билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади! Тўпни дарвозабон устидан ошириб юборди, тўп эса дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

52'. Бобур Давлатовнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди.
56'. Терма жамоамиз ижросида чиройли кобинация натижасида Азизбек Мамазоитов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва ўткир бурчак остида йўллаган зарбаси туркман дарвозабони қайтариб юборди. Бурчак тўпидан кейин эса Отахоновнинг бош билан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

59'. Тўп Туркманистон дарвозаси тўрига бориб тушди, аммо ҳакам ушбу голни инобатга олмади. Аслиддин Абдиев тўп учун ҳимоячи билан кураш олиб борди, ҳимоячи эса югуриб чиқаётган туркман дарвозабони ёнидан ўтказиб тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбормоқчи бўлди. Абдиев тўпга етиб олиб, уни чизиқ устида тўхтатиб, тўпни дарвозага йўллади. Бироқ қанот ҳаками тўп чизиқни кесиб ўтган деб ҳисоблади. Такрорий лавҳа кўрсатдики, тўп ҳали чизиқни тўлиқ кесиб ўтмаганди!

69'. Туркманистон терма жамоасининг 10-рақамли футболчиси дарвозабонимиз билан бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Зарба ноаниқ.

76'. Захирадан майдон тушган Андрей Сидоровни жамоадошлари дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқаришди ва "Андижон" футболчиси дарвозани ишғол қилди!

83'. Сидоровнинг 6-7 метр масофадан берган зарбасини ҳимоячи деярли давроза чизиғи устида қайтариб қолди.

89'. Элдор Шомуродов яна яккама-якка вазиятдан фойдалана олмади. Ваҳоланки, унга ҳеч ким халал бермаётганди!

90'. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.

90+2'. Туркманистоннинг 22-рақамли футболчиси бош билан ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Дарвозабонимиз тўпг чиқишда хатога йўл қўйди. Бахтимизга зарба ноаниқ бўлди.

90+5'. Туркманистонлик Гурбанов иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди.

Ўйин тугади. Ёшлар терма жамоамиз саралашдаги илк ўйинни минимал ҳисобда ўз ҳисобларига ҳал қилишди.

Евстафеев шогирдлари ўйин давомида жуда кўплаб вазиятлардан фойдалана олишмади. Биринчи ўйин ҳаяжони сезилди.


Ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига саралаш.
"А" гуруҳи. Доҳа, 2-тур
ТУРКМАНИСТОН (U19) - ЎЗБЕКИСТОН (U19) - 0:1
Гол: Андрей Сидоров (76)
ЎЗБЕКИСТОН U-19: 12.Шерзодбек Абдураимов, 3.Аббосжон Отахонов (Улуғбек Худойбердиев 71), 2.Азизбек Мамазоитов, 14.Меҳрож Ғуломов, 37.Абдурасул Комилов, 4.Миржамол Қосимов, 6.Мақсуджон Маҳмудов, 13.Бобур Давлатов, 17.Дурбек Камолов, 11.Аслиддин Абдиев (Андрей Сидоров 66), 10.Элдор Шомуродов.
Огоҳлантиришлар: Илёсберди Бекенов (19), Гурбанов (30), Иляс Акиев  (61), Мавлонверди  (71) — Миржамол Қосимов (24)
Четлатиш: Гурбанов (90+5)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:46, 06.10.2013.
Ўқилди: 6727 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.