Кириш Регистрация
21/10 19:00 Навбаҳор 3-1 Ғазалкент
21/10 21:45 Лилль 2-4 Галатасарой
21/10 21:45 Комо 4-1 Ман. Юнайтед
21/10 23:00 Леванте 3-1 Атлетик Бильбао
21/10 23:59 Бавария 2-2 Арсенал
21/10 23:59 Реал Мадрид 4-1 РБ Лейпциг
21/10 23:59 Интер 1-0 Шахтёр
21/10 23:59 Астон Вилла 3-1 Викинг
21/10 23:59 Бетис 1-0 Фейеноорд
21/10 23:59 Брюгге 3-0 Ланс
21/10 23:59 Спортинг 2-3 ЛАСК
23/10 23:45 Торино - Монца
24/10 00:00 Алавес - Малага
24/10 00:00 Ипсвич - Ноттингем Форест

«Катта харажатлар, натижа эса йўқ» — Каррагер «МЮ» ҳақида

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль»нинг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер «Манчестер Юнайтед»даги муаммоларга тўхталиб, клуб катта молиявий харажатларга қарамай, кутилган натижаларга эриша олмаётганини таъкидлади.

Sky Sports эфирида фикр билдирган собиқ футболчининг айтишича, манкунианликлар юқори маошли футболчиларни сотишдаги қийинчиликлар сабаб ўзига хос ёпиқ доирага тушиб қолган.

«Клуб трансферларга катта маблағ сарфласа-ю, футболчилар барибир кутилган даражада ўйнамаса, муаммолар пайдо бўлади.

Жамоа Чемпионлар лигасига чиқа олмаяпти, аммо шунга қарамай, футболчилар маоши учун энг кўп пул сарфлайдиган клублардан бири бўлиб қолмоқда.

Бундай вазият давом этаверса, бир мавсумда энг катта харажат қилган жамоага айланиш мумкин, лекин бу муваффақият кафолатланишини англатмайди.

Жамоа муваффақиятсизликка учрашда давом этса, футболчилардан қутулиш ҳам қийинлашади. Уларнинг маоши юқори, шу сабабли сотишнинг имкони бўлмайди. Ҳеч ким бундай футболчиларни ўз сафига қўшиб олишни истамайди.

Мана шу — «Манчестер Юнайтед» тушиб қолган ёпиқ доира», — деди Каррагер.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг 7-турида «Лидс» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур натижадан сўнг манкунианликлар 7 очко билан турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 16:53, 19.10.2026.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик