«Милан» ҳужумчиси Гонсалу Рамуш Италия чемпионатининг 7-турида «Аталанта»га қарши ўтказилган учрашувда иккинчи пенальтини нима сабабдан аниқ амалга ошира олмаганини тушунтирди.
Миланликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган баҳснинг 24-дақиқасида португалиялик футболчи 11 метрлик жарима зарбасидан ҳисобни очди. Бироқ 57-дақиқада иккинчи бор пенальти тепиш имкониятига эга бўлган Рамуш бу сафар «Аталанта» дарвозабони Марко Карнесеккини доғда қолдира олмади.
«Биринчи пенальтини тепишда бир зум тўхтаб, дарвозабоннинг ҳаракатини кузатдим.
Иккинчи сафар эса усулимни ўзгартиришга қарор қилдим. Чунки у яна тўхташимни кутади, деб ўйлагандим. Аммо Карнесекки бундай қилмади.
Унинг олдида бош эгаман», — дея Рамушнинг сўзларини келтиради Goal нашри.
Эслатиб ўтамиз, «Милан» ушбу ғалабадан кейин Италия А Серияси турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.













