Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

«Барселона»нинг «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан Парижга парвози кечикди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» Европа Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши ўйин олдидан сафар билан боғлиқ муаммога дуч келди. Қалин туман сабаб каталонияликларнинг Парижга парвози кечиктирилди.

Sport.es нашрининг хабар беришича, жамоа чартер самолёти маҳаллий вақт билан соат 10:30 да «Эль-Прат» аэропортидан ҳавога кўтарилиши керак эди. Бироқ ноқулай об-ҳаво шароити туфайли парвоз белгиланган вақтда амалга ошмади.

Дастлабки режага кўра, «Барселона» туш пайтида Парижга етиб бориши ва соат 18:30 да машғулот ўтказиши лозим эди. Энди эса клуб «ПСЖ»га қарши учрашувга тайёргарлик жадвалини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Эътиборлиси, бу каталонияликларнинг сўнгги кунларда парвоз билан боғлиқ иккинчи муаммоси ҳисобланади.

17 октябрь куни Ла Лиганинг 9-турида «Бетис»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этган «Барселона» Андалусиядаги ноқулай об-ҳаво сабаб ўз шаҳрига қайта олмаган ва тунни Севильяда ўтказишга мажбур бўлганди.

Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-тур учрашуви 20 октябрь куни Парижда бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 17:16, 19.10.2026.
Ўқилди: 857 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик