Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Де Дзерби «Тоттенхэм» футболчиларига телефон ишлатишни тақиқлади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» бош мураббийи Роберто Де Дзерби жамоада интизом ва футболчилар ўртасидаги ҳамжиҳатликни кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этди.

The Guardian нашрининг хабар беришича, италиялик мутахассис Испаниянинг Марбелья шаҳрида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғини давомида футболчиларга нонушта, тушлик ва кечки овқат пайтида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаган.

Мазкур қарор клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашилган ҳолда қабул қилинган.

Де Дзерби аввалроқ «Марсель»да ишлаган даврида ҳам шунга ўхшаш қоидаларни қўллаган ва уларни самарали деб ҳисоблайди.

«Гап футболчиларга босим ўтказиш ёки уларнинг эркинлигини чеклаш ҳақида кетаётгани йўқ. Улар истаган жойига боришлари мумкин.

Шунчаки, кундалик ишларга чалғимасдан, биргаликда кўпроқ вақт ўтказишимиз керак», — дея Де Дзербининг сўзларини келтиради The Guardian.

Эслатиб ўтамиз, «Тоттенхэм» Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида муваффақиятсиз иштирок этмоқда. Лондонликлар 3 очко билан турнир жадвалида сўнгги — 20-ўринни эгаллаб турибди.

Жамоа 19 октябрь куни АПЛнинг 7-тури доирасида «Ковентри»ни ўз майдонида қабул қилади.

Киритилди: 17:23, 19.10.2026.
Ўқилди: 532 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик