«Милан», «Порту» ва «Ал-Иттиҳод» клубларининг собиқ бош мураббийи Сержиу Консейсау Саудия Арабистонидаги фаолиятини эслаб, маҳаллий футболчиларнинг ишга муносабатини кескин танқид қилди.
2026 йилда «Ал-Иттиҳод»ни тарк этган португалиялик мутахассиснинг фикрича, мамлакат футболчилари орасида профессионал интизом ва ўз устида ишлашга бўлган талабчанлик етарли даражада шаклланмаган.
«Маҳаллий футболчилар ўзларига нисбатан талабчан эмас. Бу уларнинг ёмон инсон экани ёки ишлашни истамаслигини англатмайди. Гап маданиятда.
У ерда талабчанлик, меҳнат ва фидойиликка асосланган ҳақиқий муҳит мавжуд эмас. Футболчиларда бундай фикрлаш тарзи шаклланмаган ва улар билан ишлаш жуда қийин.
Баъзан айрим ўйинчилар ҳатто машғулотларга келишмайди. У ерда футбол ҳали ҳам тўлақонли касб сифатида қабул қилинмайди.
Улар доим қандайдир баҳона топишади. Масалан, қариндошининг мазаси йўқлиги ёки диний сабаблар, жумладан, эрталаб соат бешда адо этиладиган ибодатни рўкач қилишади.
Агар машғулотни шу вақтга белгиласак, айрим футболчилар шунчаки келишмайди.
Менинг иш услубим ва қарашларим нуқтаи назаридан бундай вазиятни назорат қилиш ниҳоятда мушкул. Ҳақиқатан ҳам жуда қийин», — дея Консейсаунинг сўзларини келтиради Football Tweet.













