"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоанинг жорий мавсумдаги асосий мақсади Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш эканини маълум қилди.
Каталония клуби раҳбарининг таъкидлашича, "Барселона" Испания футболидаги устунлигини сақлаб қолиш билан бирга, халқаро майдонда ҳам етакчи кучга айланишни кўзламоқда.
"Барселона"нинг устунлиги ортида катта меҳнат, масъулият ва интизом ётибди. Айнан шу сабабли сўнгги тўрт йилда уч марта Ла Лига чемпиони бўлдик.
Асосий мақсадларимиздан бири — Испания футболида ҳукмронлик қилишда давом этиш.
Бироқ биз Европада ҳам етакчи бўлишни хоҳлаймиз. Бу йил ўз олдимизга Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш вазифасини қўйдик. Чунки сўнгги йилларда ушбу совринни қўлга кирита олмаяпмиз", — дея Лапортанинг сўзларини келтиради The Touchline.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" Чемпионлар лигасининг сўнгги икки мавсумида мос равишда ярим финал ва чорак финал босқичларида мусобақа билан хайрлашган.













