Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма - Торино
20/10 00:00 Хетафе - Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм - Ковентри Сити
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Гасперини: "Дибаланинг тикланиши учун яна бир неча ҳафта керак"

Баҳо:
+ | -

"Рома" ҳужумчиси Пауло Дибаланинг жароҳатдан тикланиш жараёни кутилганидан узоқроқ давом этади. Аргентиналик футболчи яна бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

Римликлар бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини Чемпионлар лигасида "Слован"га қарши учрашув олдидан ўтказилган матбуот анжуманида Дибаланинг соғлиғи ҳақида маълумот берди.

"Дибала тезроқ сафга қайтади, деб умид қилгандим. Бироқ кеча ўтказилган тиббий текширув унинг жароҳати ҳали тўлиқ битмаганини кўрсатди. Тикланиши учун яна бир неча ҳафта керак бўлади", — деди Гасперини.

Италиялик мутахассис, шунингдек, Сантьяго Кастро ва Дониэлл Маленнинг бир вақтда асосий таркибда майдонга тушиш эҳтимоли ҳақида ҳам фикр билдирди.

"Кастро ва Мален ўзларининг ўйин хусусиятларидан келиб чиқиб, биргаликда ҳаракат қила олишади. Бироқ уларни бошланғич таркибда тушираманми ёки ўйин давомида имконият бераманми, ҳозирча билмайман.

Фақат уларни бирга синаб кўриш учун жамоанинг ҳужумда яхши ишлаётган тизимини ўзгартиришни истамайман. Айни пайтда бошқа ечим излашга эҳтиёж йўқ, аммо бундай вариант ҳам мавжуд", — деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Рома" ва "Слован" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 20 октябрь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:32, 19.10.2026.
Ўқилди: 268 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик