Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Флик: "Сўнгги икки йилдаги дунёнинг энг кучли жамоасига қарши ўйнаймиз"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га қарши бўладиган учрашув олдидан Париж клубини сўнгги икки йилдаги дунёнинг энг кучли жамоаси деб атади.

Немис мутахассиснинг таъкидлашича, каталонияликлар учун бу баҳс ўз имкониятларини юқори савиядаги рақибга қарши синаб кўриш имконияти бўлади.

"Эртага бизни жиддий синов кутаётганини яхши тушуниб турибмиз. Жамоам ишонч билан ҳаракат қилишини хоҳлайман. Ахир биз кетма-кет 11 та учрашувда ғалаба қозонганмиз.

Олдимизда сўнгги икки йилда дунёнинг энг кучли жамоаси бўлган, десак муболаға бўлмайдиган рақиб турибди. Бу биз учун ажойиб имконият", — деди Флик матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 2026/2027 йилги мавсумда ўтказган барча 11 та учрашувида ғалаба қозонган.

"ПСЖ" эса Чемпионлар лигасининг сўнгги икки мавсумида бош совринни қўлга киритган. Парижликлар финалларда "Интер" ва "Арсенал"ни мағлуб этишган.

"ПСЖ" ва "Барселона" ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 20 октябрь куни Париждаги "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 22:38, 19.10.2026.
Ўқилди: 725 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик