"Барселона" бош мураббийи Ҳанс-Дитер Флик Чемпионлар лигасида "ПСЖ"га қарши ўйин олдидан парижликлар устози Луис Энрикенинг фаолиятига юқори баҳо берди.
Немис мутахассис рақиб жамоанинг ўйин услуби, юқори суръатдаги ҳаракатлари ва тактик жиҳатдан мослашувчанлигини алоҳида эътироф этди.
"Луис Энрике? Унинг жамоаси фантастик футбол намойиш этмоқда. Энрикенинг ўзи эса дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири.
Менга унинг футболчилари қандай шиддат билан ўйнаши, прессинг қўллаши, майдонда ўрин алмашиши ва турли тактик вазиятларга мослаша олиши ёқади.
Бундай юқори даражада бу ишларни амалга ошириш шунчаки ақлбовар қилмайдиган ҳолат. Луис Энрике ажойиб ишни бажарган", — деди Флик матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "ПСЖ" ва "Барселона" 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида ўзаро тўқнаш келади.
Париждаги учрашув Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.













