"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри жамоадоши Ламин Ямалнинг ўйинига юқори баҳо бериб, уни айни пайтда дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини билдирди.
Испаниялик ярим ҳимоячининг таъкидлашича, Ямаль нафақат юқори техник маҳоратга эга, балки майдондаги ҳар бир ҳаракатидан завқ оладиган футболчи ҳисобланади.
"У доимо муваффақиятга интилади ва футбол ўйнашдан завқ олади.
Тўпни қабул қилиб, дриблингга киришганида, гол урганида ёки голли узатма берганида, футболдан қанчалик роҳатланаётганини дарҳол сезиш мумкин.
Ямал майдонда катта фарқ яратади. У дунёнинг энг яхши футболчиси", — дея Педрининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo нашри.
19 ёшли вингер жорий мавсумда "Барселона" сафида 11 та учрашувда иштирок этиб, 9 та гол урди ва 10 та голли узатма амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар 20 октябрь куни Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида "ПСЖ" меҳмони бўлади.













