Англия Премьер-лигаси 2026 йилнинг Рождество ва Янги йил байрамлари даврида ўтказиладиган учрашувлар тақвимини расман тасдиқлади.
Мусобақанинг 17, 18 ва 19-турлари учун сентябрь ойида эълон қилинган жадвал ўзгаришсиз қолдирилди.
АПЛ расмий сайтида таъкидланишича, байрам кунлари футболчиларнинг тикланишига етарли вақт ажратиш мақсадида жамоаларнинг кетма-кет учрашувлари орасида камида 60 соатлик танаффус бўлиши белгиланди.
Бу қарор еврокубоклар ва терма жамоалар тақвими кенгайгани сабаб клубларга тушаётган юкламани камайтиришга қаратилган.
Аввалги йилларда Англия клублари 26 ва 28 декабрь кунлари ҳам майдонга тушган. Айрим ҳолатларда футболчиларга ҳатто 48 соатлик тўлиқ дам олиш вақти ҳам берилмаган.
АПЛ 17-тури тақвими (Тошкент вақти билан):
26 декабрь, шанба — Boxing Day
-
20:30 — "Астон Вилла" – "Лидс"
-
23:00 — "Эвертон" – "Сандерленд"
-
23:00 — "Фулхэм" – "Брайтон"
-
23:00 — "Ипсвич" – "Брентфорд"
-
23:00 — "Тоттенхэм" – "Борнмут"
27 декабрь, якшанба
-
01:30 — "Халл Сити" – "Ливерпуль"
-
04:00 — "Ньюкасл" – "Манчестер Сити"
-
22:00 — "Ковентри" – "Челси"
28 декабрь, душанба
-
00:30 — "Манчестер Юнайтед" – "Ноттингем Форест"













