"РБ Лейпциг" марказий ҳимоячиси Кастелло Лукеба фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.
El Nacional нашрининг хабар беришича, франциялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед" жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ манкунианликлар Лукеба учун курашда кучли рақобатга дуч келиши мумкин. "Челси", "Ливерпуль" ва Мюнхеннинг "Бавария" клублари ҳам ҳимоячини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Манбага кўра, "РБ Лейпциг" футболчисининг трансфер нархини белгилаб қўйган. Германия клуби Лукебани 50 миллион евро эвазига сотишга тайёр.
Ҳимоячи ҳозиргача "РБ Лейпциг" сафида Бундеслиганинг 78 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма амалга оширди.
Transfermarkt портали ҳам франциялик футболчининг бозор қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.













