Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Педри Дембеле нима учун «ПСЖ»да «Барселона»дагидан яхшироқ ўйнаётганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ярим ҳимоячиси Педри Чемпионлар лигасида «ПСЖ»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан собиқ жамоадоши Усмон Дембеленинг Париж клубидаги муваффақиятлари ҳақида фикр билдирди.

Испаниялик футболчининг таъкидлашича, Дембеле «Барселона»да ҳам ўзининг юқори салоҳиятини намойиш этган, бироқ ўша даврда унга барқарорлик етишмаган. Айнан шу жиҳатни яхшилагани француз ҳужумчисига янги даражага кўтарилиш имконини берган.

«Усмон мени доим ҳайратда қолдирарди. У машғулотларда оддий футболчи бажара олмайдиган ҳаракатларни амалга оширарди. Мен унга ҳар доим ўзгача иқтидор эгаси эканини, фавқулодда қобилиятларга эгалигини айтардим.

«ПСЖ»га ўтганидан кейин у ўз салоҳиятини тўлиқ намоён қилди. Биз ҳақиқий Дембелени кўрдик.

У «Барселона»да ҳам маҳоратини кўрсатган, аммо бу фақат айрим ўйинларда намоён бўларди. Унга барқарорлик етишмасди.

Дембеле айнан шу барқарорликка эришгач, «Олтин тўп»ни қўлга кирита олди.

Мен учун у нафақат жаҳон даражасидаги футболчи, балки ажойиб дўст ҳамдир. У билан бир жамоада тўп сурганимдан жуда хурсандман», — дея Педрининг сўзларини келтиради Barca Universal нашри.

Эслатиб ўтамиз, Усмон Дембеле 2017–2023 йилларда «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Франциялик футболчи 2023 йилда каталонияликлар сафини тарк этиб, «Пари Сен-Жермен»га кўчиб ўтган.

«ПСЖ» ва «Барселона» ўртасидаги Чемпионлар лигаси учрашуви 20 октябрдан 21 октябрга ўтар кечаси Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Киритилди: 08:32, 20.10.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик