«Фаолиятимни қандай баҳолайман? 10 баллдан 10 балл! Футболчилик фаолияти — муваффақиятлар ва омадсизликларга бой йўл. Қўлга киритилган совринлар ҳам, бой берилган титуллар ҳам бор. Одамлар бу нарсаларга жуда катта аҳамият беришади, аммо мен учун голлар уриш ва кубокларни ютиш энг муҳими эмас.
Гап шундаки, футболдаги 10–11 йиллик фаолиятим давомида бирор марта зерикарли йилни бошдан кечирмаганман.
Ҳеч нарсани ўз-ўзидан бўлиши керакдек қабул қилмаганман, оддий ҳолдек қарамаганман. Ўйлайманки, фаолиятим давомида турли кескин ҳолатларни бошдан кечирганимни ҳамма тушунади: ажойиб юксалишлар ҳам, оғриқли мағлубиятлар ҳам бўлган.
Аммо мен ҳар бир тажрибани чуқур ҳис қилиб яшадим ва бор кучимни сарфладим», — деди Мбаппе Onze Mondial нашрига берган интервьюсида.













