Англиялик вингер мавсум бошланишидан олдин «Ньюкасл»дан каталонияликлар сафига келиб қўшилган эди.
«Гордон билан жуда яхши чиқишамиз, муносабатларимиз аъло даражада. Унинг жамоага келиши кўп нарсани осонлаштирди, маҳоратидан эса ҳайратландим.
Аввал ҳам у билан майдонда тўқнаш келганман, аммо ўшанда уни ҳар бир машғулотда кузатиш имконим бўлмаган. У жамоамизга катта ёрдам беради», — дея Педрининг сўзларидан иқтибос келтиради Barca Universal нашри.













