"Барселона" президенти Жоан Лапорта жамоа вингери Ламин Ямалнинг иқтидорига юқори баҳо бериб, уни замонавий футболнинг энг ёрқин юлдузларидан бири сифатида эътироф этди.
Каталония клуби раҳбарининг таъкидлашича, 19 ёшли футболчининг ўзига хос маҳорати, майдондаги ҳаракатлари ва руҳий жиҳатдан етуклиги уни бошқа ўйинчилардан ажратиб туради.
"Ямал — ҳақиқий даҳо! Унинг ўйинини томоша қилишнинг ўзи бир завқ. Унда ўша сеҳр, ўша бетакрор маҳорат бор.
Гап фақат унинг майдондаги ҳаракатларида эмас, балки фикрлаш тарзи ва руҳий жиҳатдан қандай шаклланганида ҳам.
Бугунги футболни Ламин Ямалсиз тасаввур қилишнинг иложи йўқ!" — дея Лапортанинг сўзларини келтиради The Touchline нашри.
Ламин Ямал ёш бўлишига қарамай, "Барселона"нинг асосий футболчиларидан бирига айланган. Унинг юқори савиядаги ўйинлари ва индивидуал маҳорати футболчини "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар қаторига олиб чиққан.
Айни пайтда "Барселона" Чемпионлар лигасидаги навбатдаги муҳим учрашувга тайёргарлик кўрмоқда.
Каталонияликлар мусобақа умумий босқичининг 3-турида сафарда "Пари Сен-Жермен"га қарши майдонга тушади.













