Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Фердинанд: "МЮ" Буаддини қўлдан чиқарганидан қаттиқ афсусдаман"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Рио Фердинанд клуб "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Айюб Буаддини ўз сафига қўшиб олиш имкониятини бой берганидан афсусда эканини билдирди.

Фердинанд ўзининг YouTube каналида маълум қилишича, "қизил иблислар" 19 ёшли футболчининг трансферига жиддий қизиқиш билдирган, бироқ унинг юқори нархи келишув амалга ошишига тўсқинлик қилган.

"Манчестер Юнайтед" уни сотиб олишга ҳаракат қилгани юз фоиз аниқ. Аммо трансфер учун талаб қилинган маблағ жуда катта эди", — деди Фердинанд.

Англиялик собиқ футболчи Буаддининг Чемпионлар лигасида "Пари Сен-Жермен"га қарши ўйиндаги ҳаракатларини ҳам алоҳида эътироф этди. Гарчи "Манчестер Сити" ушбу учрашувда мағлубиятга учраган бўлса-да, ёш ярим ҳимоячи босим остида хотиржам ҳаракат қилиши билан Фердинандда катта таассурот қолдирган.

"Унинг "ПСЖ"га қарши ўйиндаги қисқагина иштирокига қараб ҳам: "Уни қўлдан чиқарганимизга ишонолмаяпман", деб юборасан", — дея қўшимча қилди у.

Фердинанднинг фикрича, Буадди келажакда "Манчестер Сити"нинг энг кучли ярим ҳимоячисига айланиши мумкин. У бу борада Эллиот Андерсон ва Энцо Фернандес каби футболчилар билан рақобатлаша олишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" 2026 йилнинг август ойида Буаддини Франциянинг "Лилль" клубидан, хабарларга кўра, 85,6 миллион фунт стерлинг эвазига сотиб олган.

Истиқболли ярим ҳимоячи манчестерликлар билан 2031 йилга қадар амал қиладиган беш йиллик шартнома имзолаган.

Киритилди: 10:00, 20.10.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик