Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

Сенегал Африка кубоги чемпионлигини қайтариб оладими? CAS қарор санасини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Спорт арбитраж суди (CAS) Сенегал терма жамоасининг 2026 йилги Африка миллатлар кубоги чемпионлигидан маҳрум этилгани юзасидан берган шикояти бўйича якуний қарорни ноябрь ойи охирида эълон қилишни режалаштирмоқда.

Суднинг душанба куни маълум қилишича, 8 октябрда Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Сенегал, Марокаш ва Африка футбол конфедерацияси (CAF) вакиллари иштирокида ўтказилган эшитувдан сўнг иш бўйича тўлиқ ҳуқуқий хулоса тайёрланмоқда.

Дастлаб қарор эшитувдан кейин бир неча кун ичида эълон қилиниши кутилган эди. Бироқ CAS масала юзасидан барча ҳуқуқий асосларни ўз ичига олган тўлиқ арбитраж қарорини тайёрлашга қарор қилди.

"Ушбу жараён бир неча ҳафта вақт талаб этади. Спорт арбитраж судининг якуний қарори 2026 йил ноябрь ойи охирида эълон қилиниши кутилмоқда", — дейилади суд баёнотида.

Можаро жорий йилнинг январь ойида Работ шаҳрида бўлиб ўтган Африка миллатлар кубоги финалидан кейин юзага келган.

Сенегал ҳал қилувчи баҳсда мезбон Марокашни қўшимча бўлимларда 1:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Бироқ кейинчалик CAF апелляция қўмитаси учрашув натижасини бекор қилиб, Марокашга 3:0 ҳисобидаги техник ғалабани тақдим этди.

Бундай қарорга асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида содир бўлган воқеалар сабаб бўлган.

Ҳакам Сенегал дарвозаси томон пенальти белгилаганидан кейин жамоа футболчилари норозилик сифатида майдонни тарк этган. Айрим ўйинчилар кийиниш хонасига қайтган ва баҳс тахминан 14 дақиқага тўхтаб қолган.

Кейинчалик сенегалликлар майдонга қайтиб, учрашувни давом эттиришган. Марокаш белгиланган пенальтидан фойдалана олмаган, қўшимча бўлимларда эса Сенегал ғалаба голини киритган.

Шунга қарамай, CAF апелляция қўмитаси Сенегалнинг майдонни тарк этишини ўйиндан бош тортиш сифатида баҳолаб, чемпионликни Марокашга бериш ҳақида қарор чиқарган.

Сенегал футбол федерацияси 25 март куни ушбу қарор устидан Спорт арбитраж судига шикоят киритган.

Сенегал томонининг асосий далилларидан бири шундаки, учрашув бош ҳаками ўйинни давом эттиришга рухсат берган ва баҳс тўлиқ якунланган. Шу сабабли федерация майдонда қайд этилган натижа ўз кучида қолиши кераклигини таъкидламоқда.

Ишни кўриб чиқаётган арбитраж ҳайъатига француз спорт ҳуқуқи мутахассиси Жеральд Симон раҳбарлик қилмоқда. Ҳайъат таркибига италиялик халқаро ҳуқуқ профессори Луижи Фумагалли ва Цюрих университети профессори Ульрих Хаас ҳам киритилган.

Эндиликда Сенегал ўзининг чемпионлик унвонини тиклаш имконияти бор-йўқлигини билиш учун ноябрь ойи охиригача кутишига тўғри келади.

Киритилди: 10:06, 20.10.2026.
Ўқилди: 551 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик