Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

"Ливерпуль" иккита ярим ҳимоячини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Ливерпуль" ярим ҳимоя чизиғини кучайтириш мақсадида икки футболчининг трансферини кўриб чиқмоқда. Мерсисайдликлар эътибор марказида "Борнмут" аъзоси Алекс Скотт ва "Монако" ярим ҳимоячиси Ламин Камара турибди.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, "Ливерпуль" бош мураббийлигига Андони Ираола тайинланганидан кейин Алекс Скотт клубнинг асосий трансфер мақсадларидан бирига айланган.

23 ёшли англиялик футболчи аввалроқ "Борнмут"да испаниялик мутахассис қўл остида ҳаракат қилган. Ираола ўзининг собиқ шогирдини янги жамоасида ҳам кўришни исташи мумкин.

Бироқ мазкур трансфер катта маблағ талаб қилади. Манбага кўра, Скоттнинг "Ливерпуль"га ўтиши тахминан 100 миллион фунт стерлингга тушиши мумкин.

Шу билан бирга, футболчига Лондоннинг "Челси" клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Мерсисайдликлар учун нисбатан арзонроқ вариант сифатида "Монако"нинг сенегаллик ярим ҳимоячиси Ламин Камара кўрилмоқда.

Камара ўтган ёзда "Челси"га ўтишга жуда яқин келган эди. Бироқ музокараларнинг якуний босқичида "Монако" раҳбарияти трансферни амалга оширишдан бош тортган.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Алекс Скоттнинг бозор қиймати 70 миллион еврони, Ламин Камараники эса 55 миллион еврони ташкил этмоқда.

Айни пайтда "Ливерпуль" Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Мерсисайдликлар пешқадам "Манчестер Сити"дан тўққиз очко ортда қолмоқда.

Киритилди: 10:12, 20.10.2026.
Ўқилди: 619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик