Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Матис Альберт Европа трансфер бозорида бир қатор йирик клублар эътиборини тортмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналистнинг маълумотига кўра, 17 ёшли иқтидорли футболчига Лондоннинг «Челси», «Манчестер Сити» ва «Пари Сен-Жермен» клублари қизиқиш билдирмоқда.
Бироқ Германия клуби раҳбарияти футболчи бўйича келиб тушаётган барча таклифларни рад этмоқда. Бу ижарага олиш вариантларига ҳам тегишли.
Америкалик ярим ҳимоячининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали мутахассисларининг баҳолашича, Матис Альбертнинг ҳозирги бозор қиймати 5 миллион еврони ташкил этади.













