Кириш Регистрация
19/10 00:00 Реал Мадрид 4-1 Севилья
19/10 21:30 Монца 4-0 Кальяри
19/10 23:45 Парма 0-3 Торино
20/10 00:00 Хетафе 1-1 Райо Вальекано
20/10 00:00 Тоттенхэм 3-1 Ковентри Сити
20/10 18:30 ОКМК - Гулистон
20/10 19:00 Сўғдиёна - Андижон
20/10 19:00 Нефтчи - Локомотив
20/10 21:45 Сабаҳ - Боруссия Д
20/10 21:45 Фенербахче - Славия
21/10 00:00 ПСЖ - Барселона
21/10 00:00 Манчестер Сити - АЕК
21/10 00:00 Штутгарт - Атлетико
21/10 00:00 Ливерпуль - Вильярреал
21/10 00:00 Порту - ПСВ
21/10 00:00 Рома - Слован
21/10 00:00 Наполи - Буде-Глимт
21/10 19:00 Навбаҳор - Ғазалкент
21/10 23:00 Леванте - Атлетик Бильбао

АЕК мураббийи - «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан: «Ҳимоявий ўйин бизга ёрдам бермайди»

Баҳо:
+ | -

АЕК бош мураббийи Марко Николич Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 3-турида «Манчестер Сити»га қарши ўтказиладиган учрашув олдидан жамоасининг кайфияти ҳақида гапирди.

Баҳс 20 октябрь куни Манчестердаги «Этиҳад» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан 21 октябрга ўтар кечаси соат 00:00 да бошланади.

«Биз ҳаяжондамиз. Бизни топ-даражадаги жамоа, юқори савияли футболчилар ва ажойиб мураббийга қарши учрашув кутмоқда. Бу жамоа жуда чиройли футбол намойиш этади ва ўз майдонида ўйнайди.

Биз ўз ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз, характеримиз ва ўзига хослигимизни намойиш этамиз. Агар ҳимоявий ўйин билан бошласак, бу бизга ёрдам бермайди.

Тўпни назорат қилиш ва ҳужумга ўтиш учун имкониятлар топишимиз керак. Бу осон бўлмайди, аммо ҳаракат қилиб кўришимиз шарт», — дея Николичнинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Шунингдек, мутахассис «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанннинг учрашувда иштирок этмаслиги эҳтимоли ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Холанн — энг яхши ҳужумчилардан бири. Мен учун у дунёдаги энг яхши ҳужумчи.

Ҳатто рақибим бўлса ҳам, футболчининг жароҳат сабаб майдонга туша олмаслигидан ҳеч қачон хурсанд бўлмайман. Мен бундай инсон эмасман.

Унга тезроқ соғайиб, майдонга қайтишини тилайман», — дея қўшимча қилди мураббий.

АЕК Чемпионлар лигаси умумий босқичининг дастлабки икки турида ЛАСКни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва «Шахтёр»га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Манчестер Сити» эса «Порту» устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «ПСЖ»га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Киритилди: 12:48, 20.10.2026.
Ўқилди: 204 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик